Хитой Тайвань атрофида ҳарбий машғулот ўтказяпти

Пекин ўз ҳудуди деб ҳисоблайдиган Тайвань атрофида кенг кўламли ҳарбий машғулот бошлаганини эълон қилди.
Халқ озодлик армияси Шарқий ҳудуд жанговар қўмондонлиги матбуот котиби полковник Ши И амалиёт қуруқлик, ҳаво, денгиз ва ракета кучлари иштирокида олиб борилаётганини билдирди.
Машқ давомида денгиз ва ҳаво жангига тайёргарлик кўриш, ҳар томонлама устунликка эришиш, сув ва қуруқликдаги нишонга зарба бериш, шунингдек муҳим ҳудудлар, масалан денгиз йўлини қамал қилиш учун қоровуллик қилиш такрорланади. Aсосий мақсад – армиянинг уйғун жанговар имкониятини синовдан ўтказиш.
– Машғулот Тайвань мустақиллиги тарафдори бўлган кучлар учун жиддий огоҳлантириш ҳамда кучли тўхтатувчи восита вазифасини ўтайди, – деди Ши И. – Бу Хитой суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш учун қонуний ва зарур чора. Хитой AҚШнинг Тайванни қўллаб-қувватлашга қаратилган қадамларига жавобан, бундай амалиётни мунтазам равишда амалга оширади.
Эслатиб ўтамиз, Пекин 2022 йил AҚШ Вакиллар палатаси спикери Ненси Пелосининг оролга ташрифидан сўнг йирик машғулотлар уюштира бошлади.
Машқлар “Биргаликда қилич” сирли номи остида ўтказилмоқда.
Г.Сатторова, ЎзА