Мактаб янги замонавий қиёфага эга бўлди

Ташаббусли бюджетнинг 2-мавсумида ғолиб деб топилган олис қишлоқдаги мактаб замонавий қиёфага эга бўлди.
Беруний тумани Олтинсой овул фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 43-сонли умумий ўрта таълим мактаби 2009 йилда қурилган бўлиб, 160 ўринга мўлжалланган.
Айни пайтда ушбу мактабда 274 нафар ўқувчи 2 сменада таълим олмоқда.
Мактабда 1 млрд 360 млн сўм маблағ ҳисобидан таъмирлаш ишлари олиб борилган. Мактабга қуёш панели ўрнатилиб, иситиш тизими қайта таъмирланган. Синфхоналарга янги эшик ва деразалар ўрнатилиб, ташқи фасад қисми ишланиб, мактаб атрофи темир панжара билан ўралган, – дея маълумот беради туман Ахборот хизмати бўлими бошлиғи А.Уразова.
Қишлоқ аҳолиси яратилган бундай имкониятдан жуда хурсанд. Энди ҳудуд ёшлари барча шароитларга эга мактабда замон талабларига жавоб берадиган даражада таълим олиш имкониятига эга бўлди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги