Мадияр Данияров италиялик боксчини мағлуб этди

201

Шу кунларда Бразилиянинг Фос-ду-Игуасу шаҳри бокс бўйича Жаҳон кубоги бўлиб ўтмоқда.

Мусобақанинг иккинчи куни яна уч нафар чарм қўлқоп устамиз ўзларинг илк жангини ўтказди ва ҳар уччаласи рақибларини яққол устунлик билан мағлуб этди.

Жумладан, -50 кг вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Асилбек Жалилов мусобақанинг 1/4 финалида қозоғистонлик Нурзат Онгаровга, -85 кг вазнда Акмалжон Исроилов швейцариялик Леонид Беришага ҳеч қандай имконият қолдирмади, ҳисоб 5:0.

Шунингдек, терма жамоа таркибида ўзининг дебют жангини ўтказган республикамиз вакили Мадияр Данияров италиялик Мишель Бальдассиди 4:1 ҳисобида мағлуб этди.Боксчиларимизга мусобақанинг келгуси босқичида омадлар тилаймиз.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси