Наманган билан ҳамкорлик кенгаймоқда

Қораўзак туманида Президентимиз ташаббуси билан ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга ҳомий сифатида бириктирилган Наманган вилояти ҳокимлиги томонидан қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Наманган вилояти ҳокими Ш. Абдураззоқов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Ф. Эрманов билан биргаликда Қораўзак туманида сўнгги вақтлари амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида, туманда бўлди. Даставвал делегация аьзолари «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида 3 гектар майдонда ташкил этилаётган «Наманган боғи»га дарахт ниҳолларини экиш тадбирида иштирок этди.

Меҳмонларнинг кейинги манзили, Наманган вилояти ҳокимлиги ҳомийлигида, Қораўзак ОФЙ «Қарамойин» қишлоғидаги 80 ўринга мўлжалланиб қурилган 18-сонли мактабгача таълим ташкилоти бўлди. У ерда болалар ва педагог-ходимлар учун яратилган шароитлар билан танишди.

Шундан сўнг, ўлар наманганли инвесторлар томонидан Есим МФЙ ҳудудида қурилаётган «Юксак саноат металл» МЧЖда бўлиб, корхонанинг қурилиш ишлари ва қурувчиларга яратилган шароитлар билан танишди.

Маьлумот учун, айтадиган бўлсак, корхонанинг лойиҳа қиймати 5,5 млн доллар бўлиб, йилига 24,4 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқаради ва 50 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.
Делегация аъзолари Қутлы макон МФЙ да бўлиб, ҳудуд аҳолиси билан учрашиб, уларни қийнаётган муаммолар ҳақида суҳбатлашди.



Сафар сўнгида Наманган вилояти ҳокими Ш. Абдураззоқов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Ф. Эрманов билан биргаликда Қораўзак туманидаги «Маданият саройи»да туман кенгаш депутатлари, маҳалла еттилиги ва ҳудуд фаоллари билан учрашиб, уларнинг таклиф-мулоҳазаларини тинглади.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги