Чимбойда экиш мавсуми бошланди

188

Чимбой туманидаги «Чимбой толаси» МЧЖнинг экин майдонида бу йилги ҳосил учун чигит экиш мавсуми бошланишига бағишланган кўргазмали семинар бўлиб ўтди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ш.Тешаев,  Чимбой, Қораўзак, Тахтакўпир, Кегейли, Нукус туманлари ҳокимлари, соҳага масъул ташкилотлар, пахта кластерлари ва фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этди.






Семинар давомида мамлакатимизда Президентимиз томонидан соҳага қаратилаётган эътибор, берилган имкониятлар таъкидлаб ўтилди. Шунингдек, чигит экишни сифатли ўтказиш усуллари ва фермер хўжаликлари эътибор қаратиши лозим бўлган муҳим вазифалар тўғрисида сўз юритилди.

Тадбир давомида семинар ташкилотчилари ва худуд нуранийлари томонидан яхши ниятлар билан далаларга дастлабки уруғлар ташланиб, туманда экиш ишлари бошлаб юборилди.

Адилбай Оразов, 

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси