Махсус тавсияномалар топширилди

Мўйноқ тумани Маданият уйида туман ёшларининг иштирокида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган аскарларга тавсияномалар топшириш маросими ўтказилди.
Тадбирда туман ҳокими Б.Менглибеков ва махсус муҳандислик-қурилиш бошқармаси ҳарбий қисми ихтисослаштирилган табиатни тиклаш батальони командири, капитан М.Каримовлар иштирок этди.
Ҳоким Б.Менглибеков муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган аскарларга Мўйноқ туманида ҳарбий хизматни ўташ даврида эгаллаган билим ва кўникмалари келгуси ҳаётида мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилишини тилади.
Ушбу тавсияномалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг махсус қарорига мувофиқ муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларнинг республикамизнинг барча олий ўқув юртларига бакалавриатга ўқишга киришда тест синовлари натижаларига имтиёзлар берилишига асос бўлади.







Тадбир байрам кечасига айланиб концерт дастури билан давом этди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги