Дала ишларига ёрдам кўрсатилди

Мамлакатимизда ижтимоий ҳимояни маҳалла даражасида ташкил этиш, ижтимоий хизмат ва ёрдамларни комплекс ёндашув асосида кўрсатиш, аҳолининг оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолишининг олдини олиш, шунингдек, ижтимоий ҳимоянинг манзиллилиги ва самарадорлигини ошириш ва аҳолининг эҳтиёжманд қатлами аҳволи яхшиланишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ижтимоий ходимлар гуруҳлари томонидан ижтимоий хизмат ва ёрдамлар кўрсатишнинг янги тизими йўлга қўйилган.
Улар томонидан оғир аҳволга тушиб қолган ва оғир аҳволга тушиб қолиш хавфи юқори бўлган шахслар ва оилаларга холис ёрдам кўрсатилиб, қатор муаммоларининг ҳал этилишида ижобий самарасини бермоқда.
Шуманай тумани «Инсон» ижтимоий хизматлар марказининг комплекс ижтимоий хизмат кўрсатувчи мутахассиси Қалбай Исаков томонидан тумандаги Деҳқонобод овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги ёлғиз яшовчи ва ёлғиз бошли фуқаролардан хабар олиб, томорқа ерларига экин экиш, ободонлаштириш, дарахт кўчатларини экиш ишлари ташкил этилди.

Хусусан, «Инсон» маркази ходимлари ва маҳалла фаоллари биргаликда ёлғиз яшовчи ва ёлғиз фуқароларга ёрдам бериб, уларнинг ҳовлисини тозалаш, дарахт кўчатлари ўтқазиш ва гул экиш ишларини олиб борди.
Улар томонидан олиб борилаётган бундай ишлар ёлғиз яшовчи ва ёлғиз фуқароларнинг ҳаётини яхшилашга, уларга меҳр-муҳаббат ва ғамхўрлик кўрсатишга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Бу уларнинг ҳаётига қувонч олиб киришга хизмат қилади.
Деҳқонобод овул фуқаролар йиғини аҳолиси Қ.Исаков ва «Инсон» маркази ходимларига миннатдорлик билдирди.
Албатта, бундай ташаббуслар жамиятимизда инсонпарварлик ва меҳр-оқибат руҳини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги