Бўзатовда беда экиш бошланди

174

Бўзатов тумани «Тилеўназар Махсым» МЧЖ ер майдонида беда экиш бўйича кўргазмали семинар бўлиб ўтди.

Кўргазмали семинарда туман ҳокими Б.Уббиниязов, республикадан бириктирилган вакиллар ҳамда тумандаги чорвачилик фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналари раҳбарлари иштирок этди.

Семинарда туман ҳокими Б.Уббиниязов ва бошқалар беда экиш технологияси, экиш майдонлари ва унга қатнашадиган техникалар созлиги масалалари бўйича кенг тарзда айтиб ўтди.

Шундан сўнг семинар иштирокчилари беда экиш учун тайёрланган ер майдонига яхши ниятлар билан уруғ  ташлади.



Адилбай Оразов,        

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси