«Халққа ёрдам – олий қадрият» мавзусида коучинг ўтказилди

Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташаббуси асосида мурожаатлар кўп бўлган маҳаллаларда «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази томонидан «Халққа ёрдам – олий қадрият» мавзусида коучинг ташкил этилди.
Шундай тадбир Тўрткўл тумани «Ўзбекистон» овул фуқаролар йиғинида ҳам ўтказилди. Бундан кўзланган мақсад – «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари орқали фуқаролар томонидан юборилаётган энг кўп мурожаатлар бўйича тушунчалар беришдир.
Тўрткўл туманида ўтказилган тадбирда ижтимоий карталар, санаторийларга йўлланма олиш, «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ёрдам кўрсатиш, ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш ва кундузги парваришлаш хизмати бўйича мутахассислар томонидан кенг тушунчалар берилди, – деб маълумот беради Тўрткўл тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати бўлими.
Шунингдек, тадбирда марказ психологи томонидан руҳий барқарорлик бўйича машғулотлар ўтказилди.
Фуқаролар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан жавоблар олди. Шу орқали улар барча керакли маълумотларга эга бўлишди.


Қорақалпоғистон ахборот агентлиги