Халқимиз қадриятлари давом этмоқда

Чимбой тумани Маданият бўлимида тумандаги овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари ўртасида «Аёл қадриятлар давомчиси» мавзусида танловнинг туман босқичи бўлиб ўтди.
Танловни туман ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Г.Мамбетниязова кириш сўз билан очиб, хотин-қизларнинг жамиятимиздаги тутган ўрни ва фаоллиги, мамлакатимизда олиб борилаётган гендер тенглик сиёсати ҳақида айтиб ўтди.
Танловда иштирокчи хотин-қизлар жамаоси 3 шарт асосида мусобақалашиб, чаққонлиги ва топқирлигини кўрсатиб бера олди.

Танловда иштирок этган жамоалар туман ҳокимлигининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланиб, ғолиб деб топилган Қизилўзак овул фуқаролар йиғини хотин-қизлар жамоаси танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичига йулланмани қўлга киритди.
Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси