Депутатлар ва тадбиркорлар форуми

186

ЎзЛиДеП Қораўзак тумани Кенгаши томонидан «Депутатлар ва тадбиркорлар билан мулоқот» форуми ташкил этилиб, унда маҳаллий Кенгаш депутатлари, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси туман бўлими, тижорат банки вакиллари, тадбиркорлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ривожланишига тўсиқ ва эркинлигини чеклаётган  қатор муаммоларни мунтазам равишда тизимли ўрганиб бориш ва уларни бартараф этиш, шунингдек, аҳоли бандлиги ва даромадини оширишнинг асосий манбаи бўлган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш бўйича жойларда тўпланиб қолган муаммоларни ўрганиб, уларни жойида ҳал этиш чораларини кўриш бўйича масалалар муҳокама қилинди.

Форум давомида тадбиркорликни энди бошламоқчи бўлган хотин-қизлар ва ёшлар, тадбиркорлик субъекти вакиллари ўз фикр ва таклифларини билдириб ўтди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги