Марказнинг моддий-техник базаси мустаҳкамланмоқда

Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг психиатрия хизмати бўйича Қорақалпоғистон Республикаси филиалига оммавий ахборот воситалари вакиллари учун медиа-тур ташкил этилди.
Дастлаб оммавий ахборот воситалари вакиллари учун матбуот анжумани ўтказилиб, унда филиал директори ўринбосари Зуҳра Мадреймова филиал томонидан амалга оширилган ишлар ва келгусидаги режалари ҳақида маълумот берди.
Таъкидланганидек, Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг психиатрия хизмати бўйича Қорақалпоғистон Республикаси филиали томонидан соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш бўйича қарор ва фармонлар ижроси таъминланиб, даволаш-профилактика муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва соғлиқни сақлашни ривожлантириш давлат дастурини бажариш бўйича белгиланган чора-тадбирлар давом эттирилмоқда.
Тадбирда иштирокчилар марказда яратилган шароитлар ва бўлимлардаги замонавий технологияларни кўриб, уларга беморларни даволаш учун қўлланилаётган усуллар ҳақида маълумотлар берилди.




Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.
А.Жийемуратов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги