Халқлар дўстлиги- фаровон ҳаётимиз асоси

Нукус шаҳридаги Дўстлик канали бўйида Халқлар дўстлиги байрами ўтказилди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Оринбаев сўзга чиқиб, йиғилганларни юртимизда янада кенг турда давом этаётган Наврўз айёми, муборак Рамазон ҳайити ҳамда бугунги оғизбирчилик, дўстлик байрами билан табриклади.
Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда юртимизда ҳурматли Президентимиз раҳбарлигида миллатлараро тотувликни мустаҳкамлашга, халқлар ўртасида ўзаро оғизбирчиликни таъминлашга, улар ўртасида бағрикенглик ва меҳр-оқибат муҳитини янада кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада кенг кўламли чоралар олиб борилмоқда.
Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрида Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон Президентлари иштирокидаги тарихда илк бор уч томонлама саммит ушбу сўзимизнинг яққол далили бўлади. Албатта, ушбу саммит қўшни давлатлар билан минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам бўлиб, Марказий Осиёда хавфсизлик, барқарорлик ва фаровон ҳаёт тарзини таъминлашга хизмат қилади.
Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш керакки, бугунги кунда юртимизда турли миллат ва элат вакиллари аҳил-иноқ яшаб, юртимиз тараққиёти йўлида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда. Ўтаётган саммит билан ҳамоҳанг ўтказилган Дўстлик байрами ана шундай халқлар дўстлиги ва оғизбирчилигини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Маълумот учун айтадиган бўлсак, ҳозирги вақтда республикамизда рус, украин, қозоқ ва туркман миллий маданий марказлари билан бир қаторда корейслар уюшмаси фаолияти йулга қўйилган. Кўп миллатли халқимиз ягона мақсад, ягона ғоя йулида бирлашиб, юртимиз равнақи йулида самарали меҳнат қилиб келмоқда.
Ўтказилган байрам тантанасида санъат ва маданият ходимлари ижросидаги халқлар дўстлигини тараннум этувчи концерт дастури йиғилганлар эътиборига ҳавола этилиб, бу тадбирга ўзгача кўтаринки шукук бағишлади.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги