Китобхонга сирли совға

351

 

Қатор давлат ташкилотларида раҳбарлик лавозимларида ишлаган сиёсий ва жамоат фаоли Мэлс Косназаров ўзини ёзувчиликда ҳам синаб кўришга қарор қилади. Бу ҳақда ў Facebook’даги саҳифасида ёзади.  Ўнда муаллифнинг ёзишича, болалар учун мўлжалланган «Марат и тайна облачного мира» (Марат ва булутли дунё сири)  ” номли расмли китоби “Билим” нашриёти томонидан рус тилида чоп этилган.

 Бу ҳикоя Марат исмли болакайнинг бошидан кечирганлари ҳақида бўлиб, бизнинг сайёрамиз ҳеч ким билмайдиган сирларга тўла эканлигини кўрсатади. Булутлар орасида сирли мавжудотлар яшаб, еримизни ҳар хил офатлардан ҳимоя қилади. Уларнинг кучи барбод бўлиб, ер табиатини даҳшатли вайронагарчилик кутмоқда. Бунинг олдини олиш учун одамлар сайёрани ҳимоя қилиш учун ҳаракат қилишлари зарурлиги таъкидланади.

Қизиғи шундаки, китоб сотиб олган одамга китоб нашриётида ҳали қўлланилмаган бонус тури таклиф этилади.

Биринчи бонус – бу китобнинг орқа томонидаги рақамлар. Китобда кўрсатилган манзилга ушбу рақамларни жўнатиш орқали ўқувчи ўз номидан Мўйноқ туманида саксовул экишга эришиши, яъни китобхон туманни кўкаламзорлаштиришга ҳисса қўшиши мумкин. Бунинг учун исмингиз ва фамилиянгизни, манзилингизни ва телефон рақамингизни кўрсатишингиз керак. Саксовул уруғи экилгандан сўнг, ўқувчига видео ҳисобот юборилади.

Иккинчи бонус китобнинг ўзида жойлашган, яъни китобда саксовул уруғлари мавжуд. Бу уруғларни мижоз ўзи яшайдиган жойга экса бўлади ёки имкониятига қараб, Мўйноқга бориб экиши мумкин. Китобда саксовул экиш бўйича тўлиқ қўлланма ҳам мавжуд. Ушбу китобни харид қилганлар “Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва «яшил» иқтисодиёт йили”даги муваффақиятли ташаббусларда иштирок этишлари мумкин.

 

М.Игиликова,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги