Интернат ўқувчиларининг ютуғи

Самарқанд вилоятида Ўзбекистон миқёсида кўзи ожиз ва заиф кўрувчи ўқувчилар ўртасида асосий фанлар олимпиадасининг Республика босқичи бўлиб ўтди.
Олимпиадага республикамиздаги мактаб-интернатларнинг 11-синф ўқувчилари математика, ўзбек тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, тарих фанлари бўйича қатнашиб, ўзларининг билимларин синовдан ўтказди.
Ушбу олимпиадада Нукус шаҳридаги «Нурли макон» мектеп-интернатининг ўқувчилари да фаоллик билан иштирок этиб, 11-синф ўқувчилари Фарида Раманова ва Султан Турамбетовлар рус тили ва адабиёти фанидан иккинчи ва учинчи ўринларни, математика фанидан Шамурат Кеулимжаев учинчи ўринни эгаллаб, интернат тарихида илгари бўлмаган ютуғни қўлга киритди.




-Мактабимиз ўқувчиларининг эришган ютуқлари, албатта, бутун мактаб жамаосининг, устозларининг тинимсиз меҳнати самараси бўлиб ҳисобланади, -дейди мактаб-интернат директори, 1-«Жолшилар» сайлов округидан Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгаши депутати Айдарбек Аймуратов.
Маълумот учун айтадиган бўлсак, ғолиб ўқувчиларни рус тили ва адабиёти фани муаллими Елизавета Қудиярова, Зернегул Шатаева ва математика фани муаллими Абат Досжановлар тайерлади.
Гулнара Мамутова,
Нукус шаҳридаги «Нурли макон» мектеп-интернатининг «Китапхонлар» тўгараги раҳбари.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги