Тадбиркорларга кенг имкониятлар яратилмоқда

Чимбой тумани ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 27-январ кунги «Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш ҳамда аҳоли фаровонлигини таъминлаш учун янги имкониятлар яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-10-сонли Фармонининг мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича семинар ташкил этилди.
Семинарга ишбилармонлар , Қорақалпоғистон Республикаси Жоқарги Кенгеси Аппаратининг сектор бошлиғи А. Шамуратов ва Ўзбекистон Савдо-санаат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқарма бошлиғи К. Артиковлар иштирок этди.
Тадбирни туман ҳокими А. Тажетдинов бошқариб борди.
Семинарда чиқиб сўзлаганлар томонидан давлат дастури доирасида ишбилармонликни яна да қўллаб-қувватлаш ва инвесторлар учун қўлай имкониятлар яратиш, санаат соҳалари, қишлоқ хўжалиги, туризмнинг потенциалидан самарали фойдаланиш, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, ушбу асосда аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича кенг тушунчалар берилди.



Ўтказилган тадбир давомида иштирокчилар томонидан мутахассисларга саволлар берилиб, уларга жавоблар олди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги