Мақсад – қобилиятли ва муносиб номзодларни танлаб олиш

Хабарингиз бор, Божхона қўмитаси раиси бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Енгил атлетика федерацияси раиси лавозимига ҳам тайинланган. Ҳудудий божхона бошқармалари бошлиқлари ҳам Федерациянинг ҳудудий бўлинмалари бошлиқлари сифатида соҳа ишларини мувофиқлаштириб, амалий ёрдам кўрсатиб боради.
Нукус шаҳрида енгил атлетика спорт турлари бўйича «Умид ниҳоллари» спорт мусобақаларининг республика босқичи бўлиб ўтди, унда Қорақалпоғистон Республикаси Божхона бошқармаси масъул вакиллари иштирок этиб, туман ва шаҳар босқичларида ғолибликни қўлга киритган мактаб ўқувчиларини учинчи Қорақалпоғистон Республикаси босқичида синовдан ўтказди.






Енгил атлетика спорт турларидан турли масофаларга югуриш, эстафета, узунликка сакраш ва ядро улоқтириш бўйича ўзаро беллашган ёшлар орасидан республика ғолиблари аниқланиб, Ўзбекистон Республикаси миқёсидаги спорт мусобақаларига йўлланмани қўлга киритди.
Ҳар уч йилда бир маротаба ўтказиладиган ушбу спорт мусобақалари ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларнинг оммавий спорт турларига қизиқишини ошириш билан қатор, мактаб ўқувчилари орасидан терма жамоа таркибига қобилиятли ва муносиб номзодларни танлаш имконини ҳам беради.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги