«Қора уйнинг энг яхши 3D модели» танловига старт берилмоқда

Республика Маънавият ва маърифат маркази Қорақалпоғистон Республикаси бўлими томонидан «Қора уйнинг энг яхши 3D модели» танловини ўтказиш ташкил этилмоқда. Режа талаблари бўйича танлов иштирокчиларига 3D моделни яратишда амалий маслаҳатлар ва тушунчалар бериш, йўл йуриқлар кўрсатиш мақсадида бугун IT соҳасига қизиқувчи юртдошларимиз иштирокида семинар бўлиб ўтди.
Семинарда Республика Маънавият ва маърифат маркази Қорақалпоғистон бўлими бошлиғи Т.Атамуратов, Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти директори М.Қарлибоев, Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейи ҳамда Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейларидан Қора уйлар бўйича экспертлар иштирок этди.







Семинар давомида танлов иштирокчилари 3D моделни яратиш бўйича танловнинг режа талаблари билан яқиндан таништирилди. Танлов жараёнида амалий маслаҳат берувчи мутахассисларнинг фикрлари тингланди. Шунингдек, «Қора уйнинг энг яхши 3D модели» номли танловига 1 апрелдан старт берилди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги