Лойиҳа доирасида спорт мусобақаси ўтказилди

263

Мўйноқ тумани Талли ўзак МФЙ ҳудудида жойлашган 1-сонли ихтисослаштирилган мактабда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан «Саломатлик сари» лойиҳаси доирасида хотин-қизлар ўртасида спорт мусобақаси бўлиб ўтди.

Мусобақани ўтказишдан асосий мақсад, хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш бўлиб, унда мактаб ўқитувчилари спортнинг шахмат тури бўйича беллашди. Мусобақа жуда қизғин ва кўтаринки руҳда ўтиб, барчага баҳорий кайфият бағишлади.





Мусобақа якунида ЎзЛиДеП Мўйноқ тумани Кенгаши томонидан мусобақа иштирокчиларига совғалар ва фахрий ёрлиқлар топширилди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги