Хорижий инвесторлар кенгаши йиғилишининг ташкилий жиҳатлари муҳокама қилинди

225

Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг мамлакатимиздаги ваколатхонаси раҳбари Анди Аранитаси билан учрашди.

Мулоқотда ЕТТБ иштирокида амалга оширилаётган лойиҳалар, шунингдек банк фаолиятига алоқадор, “Ўзбекистон-2030” стратегияси мақсадларига мос қатор янги ташаббуслар илгари сурилди.

Банк вакилларига ҳудудларимиздаги  ўз бизнесини ривожланган мамлакатлар бозорида кенгайтиришга тайёр энг фаол ишбилармонлар билан бевосита ишлаш таклиф этилди.

Ўз навбатида, Анди Аранитаси тадбиркорлар билан тўғридан-тўғри учрашувлар ўтказиш маҳаллий инвестиция имкониятини аниқлаш ва барқарор алоқа ўрнатиш воситаси сифатида муҳимлигини таъкидлади.

Суҳбат давомида Президент ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгаши (ХИК) бўлажак йиғилишининг ташкилий жиҳатлари ҳам муҳокама қилинди.

Лазиз Кудратов давлат идоралари ва халқаро молия институтлари очиқ мулоқотини ривожлантиришда ушбу кенгаш муҳим ўрин тутишини қайд этди.

ЕТТБ томони бўлажак тадбирда фаол иштирок этиши, мунтазам равишда мамлакатнинг инвестиция муҳитини янада яхшилашга қаратилган амалий таклифлар киритиб бориши тасдиқланди.

Б.Худойбердиев, ЎзА