“Қатар – Ўзбекистон” парламентлараро дўстлик гуруҳи вакиллари билан онлайн-учрашув бўлиб ўтди
288

Жорий йилнинг 24 март куни Олий Мажлис Сенати аъзолари “Қатар – Ўзбекистон” парламентлараро дўстлик гуруҳи вакиллари билан онлайн-учрашув ўтказди.
Учрашув давомида пойтахтимизда бўлиб ўтадиган Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеясига оид бир қатор масалалар муҳокама қилинди ва аниқ таклифлар билдирилди.
Мулоқотда Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги стратегик алоқалар жадал ривожланиб бораётгани таъкидланди, шунингдек, парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлаш, халқаро ташкилотлар доирасида ҳамкорлик қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув якунида икки давлат ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш мақсадида мунтазам равишда мулоқот ўтказишга келишиб олинди.