“Ҳоким ёрдамчиси”нинг ёрдами…

Мамлакатимизда фуқароларнинг иш билан бантлигини таъминлаш, ҳаёт фарованлигин яхшилаш мақсадида, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича банклар томонидан маҳалла етттилигининг тавсияси билан, имтиёзли кредитлернинг ажратилиши йулга қўйилган. Ушбу имтиёзлардан тўғри фойдаланган ҳолда ўз турмуш шароитларин яхшилашга эришган, кредит асосида йулга қўйган тадбиркорлиги билан ўз оиласин боқиб, ўзидан ортганини бозорга чиқариб, даромод топаётганлар кўпчиликни ташкил этади.
Аммо, ўз хизмат вазифаларига маъсулиятсизлик билан ёндошиб, ўз манфаатини халқ манфаатидан устин қўйиб юрган замандошларимиз бар эканлиги бизларни ўйга толдиради..
Буни бизлар Жиноят ишлари бўйича Тахтакўпир туман суди мажлисида кўрилган иш мисолида кўришимиз мумкин.
Суд мажлисида аниқланган ҳолатларга кўра, Тахтакўпир тумани Мулк ОФЙнинг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси З.Қ жинойий шериги ушбу йиғиндаги ҳоким ёрдамчиси Б.М билан тил бириктириб Тахтакўпир тумани Мулк ОФЙ Жилғали кўчаси 1-уйда яшовчи фуқора Г.П нинг номига Тахтакўпир тумани давлат хизматлари марказидан электрон сонли имза оштиради ва ушбу электрон имзадан П.Гни огоҳлантирмасдан 2023-йилнинг 9-июнь куни АК «Халқ банк»нинг Тахтакўпир тумани филиалига «ҳар бир оила тадбиркор» дастури асосида 36 ой муддатга 6 ой имтиёзли давр ва йиллик 14% устама ҳақи тўлаш шарти билан мототранспорт воситасин сотиб олиш учун 32.500.000 сўм миқдорида кредит ажратиш бўйича ариза ёзади. Ушбу аризада кўрсатилиши лозим бўлган телефон рақами графасига таниши Ж.Бга тегишли телефон рақамин кўрсатиб, фуқаро П.Гнинг номига қалбаки ариза билан мурожаат этиб, ўнинг номидан 32.500.000 сўм кредит пулларин олишга эришган.
Албатта, «қинғир ишнинг қийиғи қирқ йилдан сўнг да чиқади» деганидек ушбу шахсларнинг қонунга хилоф иш-ҳаракатлари ўз вақтида аниқланиб, суд мажлисида қонун олдидаги жавобгарлиги кўриб чиқилди.
Лекин, жазо тайинланди дегани муаммо ҳол бўлди деганди билдирмайди. Оилаларнинг фаровон ҳаётда яшаши ва келажакка ишонч билан қараши учун, давлатимиз томонидан яратилган кенг имокониятлардан тўғри фойдаланишини таъминлашда давлат органи ходимларининг ўз хизмат вазифаларига ҳалол ва фидойи бўлиши, коррупция иллатидан йироқ юриши зарур.
О. Мауленов,
Жиноят ишлари бўйича
Тахтакўпир туман суди раиси.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги