Маҳалла еттилиги аъзолари муносиб рағбатлантирилди

268

Тўрткўл тумани ҳокимлигида «Маҳалла тизими ходимлари куни» муносабати билан соҳа фидойиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди ва унда бир гуруҳ маҳалла еттилиги аъзолари муносиб рағбатлантирилди.

Тадбирда туман ҳокими Р.Шамуратов иштирок этди ва фаолиятида намунали хизмат қилаётган маҳалла тизими ходимларини ушбу байрам билан самимий табриклаб, уларнинг келгуси ишларида улкан зафарлар тилади.


Тўрткўл тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати берган маълумотга кўра, тадбир давомида бугунги кунда олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида самарали меҳнат қилаётган, маҳалланинг ободлиги, тинчлиги ва маҳаллани ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун бир гуруҳ маҳалла еттилиги аъзолари қимматбаҳо совғалар ва миннатдорчилик хатлари билан тақдирланган.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги