Байрам муносабати билан хайрия совғалари топширилди

Сўнгги йилларда юртимизда ёрдамга муҳтож, жисмоний имконияти чекланган шахсларнинг турмуш шароитини яхшилаш, уларнинг бу ҳаётдан рози бўлиб яшаши учун қўлайликлар яратиб бериш мақсадида, кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Инсон қадри ва манфаатларининг яққол намойиши сифатида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги «Инсон» ижтимоий ҳимоя агентлиги ташкил этилди.
Ушбу давр мобайнда , агентликнинг шаҳар ва туманлардаги ижтимоий хизматлар марказлари томонидан қатор ишлар амалга оширилди. Наврўз умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ойи муносабати билан республикамизнинг барча шаҳар ва туман «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари, бош имом-хатиблар билан биргаликда ҳудудлардаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга байрам совғалари сифатида озиқ-овқат маҳсулотлари ва мева кўчатлари топширилди.








Тадбирларда марказлар ходимлари ва имом-хатиблар томонидан шундой хайрли ёрдамлар мамлакатимизда инсон қадри учун амалга оширилаётган ишларимизнинг самараси эканлигин таъкидланиб, барчани байрам билан табриклади.
Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси