Наврўз – бу халқимизнинг қадимий тарихи, бой маданияти ва бебаҳо қадриятларини ўзида мужассам этган тинчлик, тотувлик ва фаровонлик аййёмидир. Ушбу байрам миллати ва динидан қатъий назар, шу юртда яшаётган барча халқлар учун бирдек севимли ва энг қадрли байрамларимиздан бири.

Республикамизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Тахтакўпир туманида ҳам Наврўз умумхалқ байрами «Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз!» шиори остида кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.

Байрам тантанасида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Т.Тоқимбетов ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмита раиси М.Атамуратов сўзга чиқиб, туман аҳолисини яшариш ва янгиланиш, эзгулик ҳамда бағрикенглик аййёми бўлган – Наврўз умумхалқ байрами билан самимий табриклади.

Байрам тадбири давомида туманнинг муассаса, корхона ва ташкилот ходимлари, туман аҳолиси томонидан тайёрланган миллий таомлар ва миллий урф-одат, анъаналаримизни ўзида акс эттирувчи кўргазмалар ташкил этилди.

Шунингдек, байрам тадбири давомида миллий кураш, тош кўтариш, хўроз ва қўчқор уриштириш, арқон тортиш ва бошқа миллий спорт турларидан мусобақалар ташкил этилди.

Байрам тадбирида миллий таомлар, халқимизнинг миллий урф-одат, анъаналаридан лавҳалар, миллий кийимлар кўргазмаси, халқ сайиллари ҳамда миллий спорт мусобақаларида фаол иштирок этиб ғолиб бўлганлар туман ҳокимлигининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси