Чорвадорлар ҳам Наврўзни муносиб байрамлади

Азалий чорвадорлар ва шабондозлар эли бўлган Бўзатов туманида ҳам «Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз!» шиори остида Наврўз умумхалқ байрами юқори савияда ўтказилди.
Туман марказидаги Амфитеатрда ўтказилган байрам тантанасида туман ҳокими Б.Уббиниязов иштирокчиларни яшариш ва янгиланиш айёми бўлган Наврўз умумхалқ байрами билан самимий табриклади ҳамда барча соҳаларда эришилган натижалар, амалга оширилган ишлар ҳақида алоҳида таъкидлаб ўтди.
Байрам тадбири республикамизга таниқли санъат ходимлари ва туман маданият бўлими томонидан ва эстрадамизнинг истеъдодли вакиллари иштирокида халқимизнинг миллийлигини ўзида мужассам этган куй-қўшиқлар, рақсларга улашиб кетди.

Тадбир давомида миллий таомлар ва либослар кўргазмалар ташкил этилди. Узоқ масофаларга от чоптириш, кўпкари полвонлар кураши, арқон тортиш каби спорт уйинлари байрамга ўзгача шукуҳ бағишлади.

Байрам томошаларининг кейинги қисми Бўзатов ШФЙ ҳудудида миллий спорт ўйинлари билан давом этди. Бунда полвонлар кураши, арқон тортиш каби миллий спорт уйинлари юқори савияда ўтказилди.

Наврўзнинг кейинги қисми Эркиндарё ОФЙ ҳудудида жойлашган от шопар майдончасида давом етди. Бу ерга республикамизнинг турли жойларидан от спорти ихлосмандлари ташриф буюрди. Чавандозлар узоқ айланишларга от юбориб биринчилик учун ўзаро беллашди.





Адилбай Оразов,Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси