Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламентининг III чақириқ сайловларига старт берилди

313

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият, спорт ва ёшлар масалалари қўмитаси, Қонунчилик палатасининг Ёшлар масалалари бўйича комиссия ҳамда Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламентининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламентининг Низоми ва Регламентига мувофиқ III чақириқ сайловларига расман старт берилди. Таъкидлаш жоиз, аввалроқ, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2025 йил 26 февралдаги Кенгаши йиғилиши қарори билан Ёшлар парламентининг Низоми ва Регламенти тасдиқланган эди.

Маълум қилинишича сайлов 3 босқичда ташкил этилади:

1-босқич: Сиёсий партияларни туман (шаҳар) ташкилотларига ариза билан мурожаат этиш (бунда Сиз туғилган жойингиздан ҳужжатларни топширишингиз лозим).

2-босқич: Партияларнинг Ҳудудий комиссиялар суҳбатида иштирок этиш ва уларни хулосалари асосида кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритиш.

3-босқич: Партияларнинг Республика комиссияси суҳбатида иштирок этиш ва энг муносиблар қаторида бўлиш.

Маълумот учун, амалдаги регламентга кўра, номзодлар 18 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлиши керак. Шунингдек, сайлов кунига қадар мамлакатимиздаги 5 та сиёсий партиялардан бирининг расмий аъзоси бўлиши талаб этилади.

Зиёвуддин НУРИДДИНОВ, ЎзА