Ёт ғояларга қарши тарғибот тадбири ўтказилди

279

«Атроф муҳитни ҳимоя қилиш ва «яшил» иқтисодиёт йили» Давлат дастури мазмунини аҳоли, айниқса, ёшлар орасида кенг тарғиб қилиш мақсадида Тўрткул тумани «Янгиобод» ва «Мустақиллик» маҳалла фуқаролар йиғинларида маҳаллий аҳоли томонидан киритилган таклиф ва мурожаатлар асосида маҳалла фаоллари, кўча раҳбарлари, маҳаллага бириктирилган Отинойи иштирокида тарғибот тадбири ўтказилди, деб хабар беради Тўрткул тумани ахборот хизмати бўлими.

Тадбирда ёшлар ўртасида ҳар хил ёт ғояларга, жумладан, экстремизм, терроризм, гиёҳвандлик ва бошқа иллатларга қарши мафкуравий иммунитетни кучайтиришга қаратилган комплекс тадбирларни амалга ошириш бўйича таклифлар берилди.

Шунингдек, туй-маросимларни иҳчамлаштириш, ортиқча тантаналарга чек қўйиш, аҳоли орасида расмий эмас шаръий никоҳларнинг олдини олиш, бундай ҳолатларнинг номаъқул оқибатлари таъкидланди.

Ушбу тадбирлардан кўзланган мақсад — аҳолининг ижтимоий ва маданий масалалар ҳақидаги хабардорлигини ошириш, жамият хавфсизлигини таъминлаш.

Аҳоли ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги