Тарбияланувчиларга байрам совғалари топширилди

302

Ўлкамизга баҳор фасли кириб келиши билан янгиланиш ва яшариш байрами — Наврўз кўламда нишонланади.

Нукус шаҳридаги ногиронлиги бор аёллар “Мурувват” интернат уйида “Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз” шиори остида байрам тадбири ташкил этилди.

Нурли қуёш зарралари ҳамроҳлигида очиқ осмон остида ўтказилган тадбир ўзгача шукуҳда бўлиб ўтди. Миллий қадриятлар, анъаналаримизни ўзида мужассам этган бадий чиқиш ва куй-қўшиқлар байрам иштирокчиларига хуш кайфият инъом этди.  Бу ерда истиқомат қилувчи аёллар қўлидан тебранган санъат асари даражасидаги миллий либос ва тўқималар, шунингдек миллий таомлар  кўргазмаси ташкил этилди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси раҳбарияти ва масъул ходимлари ҳам иштирок этиб, бу ерда тарбияланувчиларни баҳор байрами билан самимий муборакбод этди. Тарбияланувчиларга байрам совғалари топширилди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги