Рамазон ойи фазилатли ой

290

Чиндан ҳам, инсон қалбига йўл меҳр-оқибатдан бошланади.

Мамлакатимизда инсон қадри, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож фуқароларга ғамхўрлик кўрсатиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланган.

Бу борада барча фуқароларимиз каби имконияти чекланган инсонларга эътибор ва амалий ёрдам кўрсатиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари томонидан умумхалқ «Наврўз» байрами ва Рамазон ойи муносабати билан Шуманай туманидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож 40 оилага байрам совғалари топширилди.

Ушбу хайрли тадбир Рамазон ойи фазилатларидан унумли фойдаланиш, муҳтожларга ёрдам бериш ва уларни хурсанд қилиш мақсадида ташкил этилди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги