Наврўз тантаналари томошаларга бой бўлмоқда

322

Халқимизнинг юрагига энг яқин байрамларидан бири бўлган Наврўз байрами республикамизнинг барча ҳудудлари каби тарихий беш шаҳарнинг бири Чимбой туманида ҳам тантанали нишонланди.

Мамлакатимизнинг эски тарихи, бой маданияти ва бебаҳо қадриятларини ўзида мужассам этган байрамда туман жамоатчилиги фаол иштирок этиб, Наврўз тамошаларининг ранг-баранг ва мазмунли ўтишига ўз ҳиссаларин қўшди.

Байрамнинг асосий тадбири бўлиб ўткан туман марказидаги Амфитеатрда туман ҳокими Айбек Тажетдинов халқимизни байрам билан табриклаб, ўзининг энг эзгу тилакларин билдирди.

Шундан сўнг тадбирда республикамизга таниқли санъаткорлар, Болалар мусиқа ва санъат мактаби тарбияланувчилари ижросидаги сахналаштирилган концерт дастурига навбат берилип, ундаги кўй-қўшиқлар иштирокчиларга ўзгача завқ ином этди.






Умумхалқ сайилига айланган Наврўз байрамида тумандаги идора, ташкилот, корхона ва хунармандлар томонидан миллий таомлар ва анжомлар кўргазмаси, ота-бобаларимиздан мерос бўлиб келган урф-одатларимиз кўрсатилиб, бу ёшларимизда катта таассурот қолдирди. Ўзларининг энг яхши маҳоратларини намойиш этганлар туман ҳокимлиги томонидан муносиб тақдирланди.

Байрам тадбирида халқимизнинг миллий спорт турлари бўлган от пойгаси, кураш, тош кўтариш, орқан тортиш, қўшқор ва қўроз ўриштириш бўйича мусобақалар ўтказилиб, ғолиблар эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Айни кунлари Наврўз сайили туманнинг барча маҳалларида кўнгилли давом этмоқда.

Адилбай Оразов, Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси