Хорижий тажрибалар ўрганилмоқда

194

2025-йилнинг 11-14-март кунлари Россия Федерацияси Монополияга қарши курашиш федерал хизматининг Қозон шаҳридаги Ўқув-услубий марказида “Фармацевтика бозорларида рақобатни ривожлантириш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Суҳбатда Қорақалпоғистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси вакиллари иштирок этиб, республикада давлат харидлари ва сотувлари соҳасида рақобатга қарши ҳаракатларни бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берди.


Шунингдек, республикамиз вакиллари “Ривожланаётган мамлакатлар учун биоаналоглардан фойдаланиш имкониятини таъминлаш» мавзусида фармацевтика бозорларида рақобат муаммоларини ўрганиш бўйича БРИКС ишчи гуруҳининг йиғилишида ҳам иштирок этди ва ушбу мавзу бўйича хориж давлатларининг тажрибаларини ўрганишга муаффақ бўлди.

 

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги