Миллатлар дўстлигига айланган байрам

Ўзбекистон давлат жисмоний тәрбия ва спорт университети Нукус филиалида «Биз бир оиламиз!» «Янги Ўзбекистон – миллатлар дўстлиги ва миллий маданият ўчоғи!» шиори асосида миллатлараро дўстлик ва диний бағрикенгликка бағишланган фестивал бўлиб ўтди.
Фестивални филиал директори, профессор Байрамбай Еримбетов кириш сўзи билан очиб берди ва миллатлараро дўстлик ва диний бағрикенгликнинг аҳамиятига алоҳида тўхталиб ўтди.
Тадбир доирасида Ўзбекистон давлат жисмоний тәрбия ва спорт университети Нукус филиали ва Ўзбекистон давлат консерватияси Нукус филиали талабалари томонидан мамлакатимизда яшовчи турли миллат вакилларининг миллий кийимларида ушбу халқларнинг қўшиқларини айтиб, рақсга тўшди ва бу кечанинг яна да мазмунли ўтишига ўз ҳиссаларини қўшди.

Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси