Ёш гандболчиларимиз мусобақада муносиб иштирок этишди

272

Косовонинг Приштина шаҳрида гандбол бўйича U-19 ва U-21 ёш тоифалари бўйича ташкил этилган Халқаро гандбол федерацияси кубоги бўлиб ўтди.

Ўсмирлар биринчилигининг бронза медали учун Ўзбекистон U-19 ва АҚШ U-19 терма жамоалари ўзаро куч синашди. Афсуски, бу ўйинда ҳамюртларимиз икки тўп фарқи билан имкониятни бой беришди – 36:38.


Ёшлар ўртасидаги ҳал қилувчи учрашувда эса Ўзбекистон U-21 терма жамоаси финалгача етиб келди ва АҚШ U-21терма жамоасига – 32:33 енгилиб қолди.

Муҳим томони шундаки, мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси таркибида қорақалпоғистонлик Боймурат Рейпназаров ва Рахат Жолдасбаевлар иштирок этиб, жамоанинг совринли ўринни эгаллашига ўзларининг салмоқли ҳиссаларини қўшди.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси