Аҳолининг деҳқончилик маданияти оширилмоқда

200

11-март санасидан бошлаб, республикамизда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида «Долзарб бир ойлик» эълон қилинган эди.

Чимбой тумани «Тазғара» овул фуқаролар йиғинида аҳоли бандлигини таъминлаш ва қўшимча даромад олишига кўмаклашиш бўйича «Томорқа маданияти, томорқадан самарали фойдаланиш ва даромад топиш» мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Семинарда Республика ишчи гуруҳи аъзолари, туман ҳокимлигининг маъсуллари, маҳалла еттилиги, давлат ўрмон хўжалиги мутахассислари, уй олди томорқа ер эгалари ва фуқаролар иштирок этишди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Аппарат бошлиғи Ж.Идиятуллаев, «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ раиси ўринбосари Ш.Якуповлар ва бошқалар томонидан аҳоли билан бевосита ишлайдиган маҳалла еттилиги аъзоларига озгина ерни мўл даромад манбаига айлантириш бўйича ишлар кўрсатилиб, фуқароларнинг ўзини-ўзи банд қилишига кўмаклашиш, уй шароитида томорқадан самарали фойдаланиб қўшимча даромад олиш, бунда маҳаллалардаги юқори натижаларга эришаётган фуқароларнинг ишларини кенг тарғиб қилиш кераклиги таъкидланди.

Семинар давомида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт кўчатлари экилди. Кун давомида Тағжап ОФЙдаги «Бийбайша» фермер хўжалигига қарашли иссиқхона ҳамда Кўкчи қала» МФЙ ҳудудидаги «Zаnтех» қўшма корхонаси ишлари кўздан кечирилди.





Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси