Профессор-ўқитувчилар ўртасида илмий ҳамкорлик кенгаймоқда

240

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида Zoom платформаси орқали Малайзиянинг Султон Идрис университети ва Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети профессор-ўқитувчилари иштирокида Scopus базасида мақолалар тайёрлаш ва чоп этиш бўйича «Scopus – индехед journal writing Game Changing Hacks» мавзусида вебинар бўлиб ўтди.

Ушбу вебинарнинг асосий мақсади – икки университет профессор-ўқитувчилари ўртасида илмий ҳамкорликни янада фаоллаштириш, шунингдек, Scopus базасида мақолалар тайёрлаш ва уни нашр этиш бўйича тажриба алмашишдир.

Вебинарда мақолаларни ёзишда илмий ва методологик талабларни тўлиқ бажариш, мақоланинг тузилиши ҳақида маълумотлар берилиб, илмий ёндашув зарурлиги таъкидланди. Шунингдек, мақолаларни чоп этиш жараёнида Scopus базаси талабларига мувофиқ, илмий аниқ ва сифатли материаллар тақдим этишнинг аҳамияти таъкидланди.

Тадбирда профессор-ўқитувчилар ўртасида илмий ҳамкорликни ривожлантириш, ўзаро тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилиниб, биргаликда Scopus базасида мақолалар чоп этиш бўйича аниқ режалар ишлаб чиқилди. Шу орқали, ҳар икки университетнинг илмий салоҳиятини янада кучайтириш ва глобал илм-фан майдонида ўз ўрнини янада мустаҳкамлаш режалаштирилган.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги