Дарахт ва гул кўчатлари ўтқазилиб, дарахтларнинг шохлари тартибга келтирилди

285

Халқимиз азалдан байрамларни, қутлуғ саналарни алоҳида тайёргарликлар билан кутиб олишни урфга айлантирган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 февралдаги «2025 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, жойларда байрамга тайёргарлик  ишлари қизғин давом этмоқда.

Яқинлашиб келаётган улуснинг улуғ куни – Наврўз байрами арафасида Қорақалпоғистон Республикаси судида ҳам атроф-муҳитни кўкаламзорлаштириш, тозалигини таъминлаш мақсадида ҳашар ўтказилди.

Ҳашар давомида суд биноси ва унинг атрофида ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Далаларга ишлов берилиб, тозаланди ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилди. Янги дарахт ва гул кўчатлари ўтқазилиб, дарахт шохларини тартибга келтириш, оқлаш ва уларнинг тагини юмшатиш ишлари амалга оширилди.

Юқори уюшқоқлик билан ўтказилган тозалик ва ободонлаштириш ишларида фаол иштирок этган соҳа ходимлари мустаҳкам ҳамжиҳатлик намунасини кўрсатиб, ўзлари меҳнат қилаётган бино атрофининг обод ва файзли бўлиши учун ҳисса қўшишга ҳаракат қилди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги