Россия – Беларусь: хавфсизлик кафолати шартномаси кучга кирди

Кеча Президент Александр Лукашенконинг Москвага ташрифи доирасида Россия ва Беларусь ўртасида Иттифоқ давлати ҳудудида хавфсизлик кафолати тўғрисидаги шартномани имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Мазкур ҳужжатда икки давлат хавфсизлигига таҳдид пайдо бўлганда зарур чора-тадбирлар амалга ошириш бўйича ўзаро кафолат мустаҳкамланган.
Мажбуриятни бажариш хавфсизликка ҳужумнинг олдини олиш учун бошқа давлатлар ва халқаро ҳуқуқ доирасидаги бошқа субъектлар билан муносабати имкониятидан фойдаланиш, нафақат содир этилган, балки амалга оширилиши таҳдиди юзага келган босқинчилик ҳаракатига нисбатан жавоб чораларини кўриш, шунингдек муайян вазиятда зудлик билан зарур ҳарбий, ҳарбий-техник ва бошқа шаклда ёрдам кўрсатишни назарда тутади.
БелТА давлат ахборот агентлиги етакчилар қўшма баёнотидан қуйидаги иқтибосни келтирган:
– Томонлар Иттифоқ давлатининг умумий мудофаа майдони доирасида Беларусь ва Россия хавфсизлигини мустаҳкамлаш мақсадида замонавий чақириқ ҳамда таҳдидларга самарали жавоб бериш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни давом эттиради.
Нашр таъкидлашича, келишув кўзда тутадиган кенг қамровли ҳамкорлик мавжуд ҳарбий-сиёсий муаммоларга мос келади.
С.Раҳимов, ЎзА