Меҳнат ярмаркасида 100 дан ортиқ бўш иш ўринлари тақдим этилди

Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ҳамкорлигида хотин-қизлар учун бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.
Тадбирни ташкил этишдан асосий мақсад – аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини камбағалликдан чиқариш, юртимиздаги ишсиз хотин-қизлар бандлигини таъминлашдан иборат.
– Мен Нукус шаҳри фуқаросиман. Кўп вақтдан бери ишсиз эдим. Бугун меҳнат ярмаркасида қатнашиб, яшаш жойимга яқин жойдаги меҳмонхонага ишга қабул қилиндим. Шундай меҳнат ярмаркасини ташкил этгани, шароитлар яратилгани учун раҳбарларимиздан миннатдормиз,-дейди Ю.Хожиева.
Ярмаркада республикамиздан қатор муассаса ва ташкилотлар ҳамда 20 дан ортиқ хусусий тадбиркорлик субъектлари хотин-қизлар учун мўлжалланган 100 дан ортиқ бўш иш ўринлари билан иштирок этди.



Қорақалпоғистон ахборот агентлиги