Томорқа ерлардан фойдаланиш маданияти ўргатилмоқда

240

Кегейли туманидаги Жузимбоғ маҳалласида «Халқнинг томорқа ва ижора ерларидан самарали фойдаланиши ва даромад топиши» мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Семинарга  республика ишчи гуруҳ аъзолари, тумандаги идора, ташкилот ва муасса раҳбарлари, махсус мутахассислар иштирок этди.

Республика ишчи гуруҳи аъзоси «Ўзэлтехсаноат» уюшмасидан Н.Толипов, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмита раиси Б.Сейтназаров ва туман ҳокими А.Камалов иштирок этиб, томорқадан самарали фойдаланиш, унинг маданиятини шакллантириш ва даромад манбаларини ошириш бўйича қатор истиқболли фикрларни билдирди.

Бугунги кунда Кегейли туманида 7000 гектар томорқа ерлар мавжуд бўлиб, бу ерлар аҳоли фаровонлигини оширишда муҳим аҳамиятга эга.

Семинарда иштирокчилар томонидан томорқадан самарали фойдаланиш, ўзини-ўзи банд қилиш ва тармоқни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. «Бир маҳаллада – бир маҳсулот» тамойили асосида экспортбоп экинлар экиш, экин майдонлари четларига кўчат экиш орқали камбағалликдан чиқиш ва фаровонликка эришиш имкониятлари ҳақида тушунтирилди.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси