Бепул овқат билан таъминлаш қатъий назоратда

250

Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги фракцияси мажлиси бўлиб ўтди.

Тадбирда ЎзМТДПдан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда Халқ депутатлари Нукус шаҳар ва туман Кенгашларига сайланган депутатлар, партия фаоллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Йиғилишни фракция аъзоси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати П.Реймов олиб борди.

Мажлисда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПП-60-сонли фармони билан тасдиқланган «2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси»нинг «Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги бошланғич синф ўқувчиларини босқичма-босқич бепул озиқ-овқат билан таъминлаш тўғрисида»ги 45-мақсадининг Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига қарашли умумтаълим мактабларида бажарилиш жараёнини жамоатчилик мониторинги асосида ўрганиш ишларининг якуни бўйича масалалар кўрилди.

Йиғилишда юқоридаги масала бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги раҳбарларининг ҳисоботлари тингланиб, республикамизда умумий ўрта таълим мактабларида бошланғич синф ўқувчиларини кейтеринг усулида овқатлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумотлар берилди.

Ўқув йили давомида 726 та умумий ўрта таълим мактабларидаги 144 мингдан ортиқ бошланғич синф ўқувчиларини бепул овқатлантириш режалаштирилиб, бунинг учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2024 йил 23 август кунги баёни билан Қорақалпоғистон Республикасидаги умумий ўрта таълим мактабларида Кейтеринг асосида соғлом овқатлантириш тизимини ташкил этиш ишларини назорат қилувчи ишчи гуруҳ таркиби тасдиқланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ умумий ўрта таълим мактабларида кейтеринг асосида соғлом овқатлантириш тизимини ташкил этиш ишларини назорат қилувчи ишчи гуруҳ таркиби тасдиқланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ умумий ўрта таълим мактабларида кейтеринг асосида соғлом овқатлантириш тизимини ташкил этиш бўйича «харид (сотиб олиш) комиссияси» таркиби тасдиқланган.

Вазирлар Кенгашининг, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг сайтларида, оммавий ахборот воситаларида умумий ўрта таълим мактабларида бошланғич синф ўқувчиларини бепул овқатлантириш бўйича ўтказиладиган танлов ҳақида эълонлар чоп этилган.

2024 йил 4 сентябрь санасида умумтаълим мактаблари жами 42 та лотга ажратилиб, Etender.uzex.uz электрон махсус платформасига танлов (тендер) ўтказиш учун жойлаштирилган.

Бунда бир бола учун сарфланадиган харажатлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тасдиқлаб берилган.

Кейтеринг хизматини кўрсатишга талабгор тадбиркорлик субъектлари 5 иш куни ичида Etender.uzex.uz электрон махсус платформаси орқали танловда иштирок этиб, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган техник талаблари бўйича «Харид (сотиб олиш) комиссияси» томонидан танлаб олинган.

Жамоатчилик гуруҳи томонидан Нукус шаҳри, Кегейли, Чимбой ва Қораўзак туманлари Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли умумтаълим мактабларида ўрганиш ишлари олиб борилди.

Бугунги кунда 19 та кейтеринг ташкилотлари томонидан умумтаълим мактабларидаги бошланғич синф ўқувчиларига Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган таомнома (мавсумий озиқ-овқат маҳсулотлари) асосида озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаб келинмоқда.

Мактабларда асосан Кейтеринг хизматини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари ғолиб, деб топилиб шартномалар тузилган.

Ушбу кейтеринг хизматини кўрсатувчи субъектлар томонидан тасдиқланган таомнома (мавсумий озиқ-овқат маҳсулотлари) асосида озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилмоқда. Синфхоналарга 7-8 литр атрофида сувни электр энергияси орқали иситиб берувчи ускуналар ўрнатилган бўлса, айрим мактабларда кейтеринг хизматини кўрсатувчи тадбиркорлик субъекти томонидан ўқувчиларга мактаб раҳбарларининг тавсияси билан чой дамлаб берилмоқда.

Шунингдек, айрим мактабларда мактаб комиссияси томонидан корхона томонидан етказиб берилган озиқ-овқат маҳсулотларининг сифатига эътибор бермасдан қабул қилган ҳолатлари аниқланиб, сифатсиз маҳсулотларни қайтариш чораларини кўриш, шунингдек, ўрганиш ишлари давомида танқидий фикрлар билдирилган камчиликларни бартараф этиш бўйича масалалар муҳокама қилиниб, кўрсатмалар берилди.






Мажлисда белгиланган масалалар депутатлар томонидан кенг муҳокама қилинди, айтиб ўтилган камчиликлардан келиб чиқиб, бошланғич синф ўқувчиларини бепул овқат билан таъминлаш ишлари юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди ва тегишли қарор қабул қилинди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги