Мамлакатимизда аҳолига давлат хизматлари кўрсатишда ортиқча талаблар, тартиб ва тамойилларни қисқартириш ва соддалаштириш, давлат хизматлари сифатини яхшилаш бўйича тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Тадбиркорлардан келиб тушаётган мурожаатлардан келиб чиқиб, уларга давлат хизматларидан фойдаланишда маълумотларни олиш имкониятларини кенгайтириш зарурати юзага келмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 4 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан 2023 йилдаги очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди. Ушбу қарор асосида Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб,
Тадбиркорлик субъектларининг ягона давлат реестрини кредиторлар учун зарур бўладиган қўшимча маълумотлар билан тўлдириш, реестрдан кўчирма олиш учун белгиланган йиғим миқдорини камайтириш;
Юридик шахсларнинг ваколатхона ва филиалларини очиш (ёпиш) тўғрисида давлат рўйхатидан ўтказувчи органни хабардор қилиш тартибини ишга тушириш;
Илгари берилган реклама жойининг паспортини янги турдаги реклама жойининг паспортига алмаштириш учун ариза топшириш муддатини Тошкент шаҳрида 2024 йил 1 июнгача, қолган ҳудудларда 2024 йил 1 июлгача узайтириш белгиланган.
Шу билан бирга реклама бўйича тегишли тўлов ва давлат йиғимларидан охирги беш йил муддат учун қарздорликни тадбиркор томонидан 9 ой муддатга тенг миқдорда бўлиб тўлаш шарти билан аввал берилган реклама жойининг янгисига алмаштирилади. Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестри – бу тадбиркорлик субъектлари (юридик шахслар) ташкил этиш, қайта ишлаш, фаолиятини тўхтатганлиги, тугатганлиги, хусусий тузилганлиги, фаолияти тўхтатилганлиги ёки ёпилганлиги ва уларга тегишли маълумотлар базаси ҳисобланади (банклар ва кредит бюроларига тегишли маълумотлардан ташқари).
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тадбиркорлик субъектлари бўлган юридик шахсларнинг ваколатхона ва филиалларини ташкил этиш тўғрисида давлат рўйхатидан ўтказувчи органни хабардор қилиш, тадбиркорлик субектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизимини яратиш жорий этилди.
Д.БЕКБАЎЛИЕВА,
Нукус шаҳар Адлия бўлими давлат хизматлари маркази бош мутахассиси.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги