Беруний туманида “Аёллар дафтари”нинг 6-босқичига киритилган хотин-қизлар билан давра суҳбати ўтказилди.

Унда Беруний тумани ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи С.Козиева иштирок етди.

Тадбирда Дўстлик ва Марказий маҳалла фуқаролар йиғинидаги ижтимоий дафтарга киритилган аёлларнинг ҳуқуқий билимини ошириш, уларнинг ижтимоий ҳимояси ва муоммоларини тизимли ҳал этиш бўйича фикр алмашилди.

Туманда «Аёллар дафтари»га 6 йўналиш бўйича хатлов асосида 6070 хотин-қиз киритилган, – деб хабар беради Беруний туман ҳокимлиги матбуот хизмати бўлими бошлиғи А.Уразова.

Аёлларга оилавий муҳитни яхшилаш, руҳий барқарорлик ва муоммоларни бартараф этиш бўйича психолог О.Матчанова томонидан амалий тавсиялар берилди.


Тадбир хотин-қизларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада кучайтиришга хизмат қилади.

Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги