«Маҳалла еттилиги» ишлари ўрганилди

519

Амударё туман прокурори Б.Машарипов ҳамда туман ИИБ бошлиғи томонидан туман марказида жойлашган Алишер Навоий маҳалласида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш борасида «маҳалла еттилиги» томонидан амалга оширилаётган ишларнинг аҳволи ўрганилди, – деб хабар беради Амударё тумани ҳокимлиги матбуот хизмати.

Президентимиз томонидан 2025 йил 3 январда қабул қилинган ПҚ-1-сонли қарор асосида ишлаб чиқилган «йўл харитаси»нинг бажарилиши бўйича «маҳалла еттилиги»нинг ишлари таҳлил қилинди. Шунингдек, уларга бажарилиши керак бўлган ишлар бўйича кўрсатмалар берилди.

Кўп қаватли уйларнинг ён атрофларида ўрнатилган камералар ва тунги ёритгич чироқлари ҳолати кўздан ўтказилди. Маҳалла аҳолиси билан суҳбатлар олиб борилди.


Шу билан бирга, маҳалла ҳудудида жойлашган Манғит деҳқон бозори фаолияти юзасидан аниқланган камчиликлар бўйича масъул ходимларга топшириқлар берилди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги