Аёллар «Ҳоким кубоги» учун беллашди
Шуманай тумани Болалар спорт мактаби биносида туман Оила ва хотин-қизлар бўлими ташаббуси билан хотин-қизларнинг жамиятда тутган ўрнини кучайтириш, гендер тенгликни таъминлаш, уларнинг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, спортнинг оммавийлигига эришиш мақсадида муассаса ва корхоналарда фаолият юритаётган хотин-қизлар ўртасида «Ҳоким кубоги» учун спортнинг волейбол тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди.
Очилиш маросимида туман ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Т.Қаллиқиличева, Ички ишлар бўлими хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари катта инспектор К.Бекманова, туман Спорт мактаби директори Б.Қалабаев, қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинларидан тузилган 13 та жамоа иштирок этди.



Мусобақа якунида 1-ўринни Қарабайли маҳалла фуқаролар йиғини жамоаси, 2-ўринни Ақжап овул фуқаролар йиғини жамоаси, 3-ўринни Мамий овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги 5-сонли умумий ўрта таълим мактабининг хотин-қизларидан тузилган жамоа қўлга киритиб, ғолиблар туман ҳокимлиги томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги