«Volkswagen» Германия армияси учун қурол ишлаб чиқаришни бошлайдими?

293

“Тhe Telegraph” нашри маълумотига кўра, бош қароргоҳи Вольфсбург шаҳрида жойлашган дунёнинг етакчи автомобиль ва тижорат транспорт воситалари ишлаб чиқарувчиларидан бири — «Volkswagen» Европанинг қайта қуролланиш саъй-ҳаракати доирасида Бундесвер учун ҳарбий ускуналар яратиш имконияти ўрганилишини маълум қилди.

— Компания ҳозирча эҳтимолий ҳамкорлардан таклиф олмаган бўлса-да, тегишли ғояни муҳокама қилишга тайёрлигини билдирган, — дейилади маҳаллий телеканал ахборотида. — Мазкур ташаббус автомобиль экспорти 50 фоиз қисқаргани туфайли компанияга қарашли заводларда юзага келган бўш ишлаб чиқариш қувватидан унумли фойдаланиш мақсадида илгари сурилмоқда.

Қайд этиш керак, Европадаги энг йирик автомобиль ишлаб чиқарувчи мазкур корхона ўз бренди, бизнес йўналиши ва молиявий хизмат турлари билан жаҳон бозорида жуда юқори мавқега эга. Компания Европанинг 17 давлати, Шимолий ва Жанубий Америка, Осиё ва Африкадаги 10 мамлакатда жами 114 заводни бошқаради.