Трамп Канадага 50 фоизлик бож жорий қилди

419

Қўшма Штатлар етакчиси 51-штат орзусида ёнмоқда. АҚШ Президенти Дональд Трамп Канададан кириб келадиган пўлат ва алюминийга тариф 25 фоиздан 50 фоизга, яъни икки баробар оширилишини эълон қилди.

Америка раҳбари ўз ижтимоий медиа платформасида бугундан кучга кирадиган ушбу қарорни Онтарио провинцияси ҳукумати томонидан Қўшма Штатлар учун электр энергияси нархи оширилишига жавоб сифатида баҳолаган.

– Мен савдо котибимга дунё бўйича энг юқори тариф билан сийланган давлатлардан бири – Канададан Америкага келувчи барча пўлат ва алюминийга қўшимча 25 фоиз тариф қўшишни буюрдим, – деб ёзди Трамп.

Онтарио Бош вазири Дуг Форд электр энергиясини қимматлаштириш орқали Америкага жавоб қайтаргач, Трамп савдо уруши бошлаши натижасида юзага келган тартибсизликка АҚШ халқи ва мамлакат бизнес раҳбарлари қарши чиқиши зарурлигини таъкидлади.

Мусулмон Зиё, ЎзА