Покистонда жангарилар йўловчи поездни ўққа тутди
Покистон жануби-ғарбидаги Балужистон вилояти Кветта шаҳридан Хайбер-Пахтунхва музофотидаги Пешоварга кетаётган поезд жангарилар томонидан ўққа тутилди, деб хабар берди CNN.
“Балуж озодлик армияси” номли гуруҳ баёнот бериб, ҳужум учун масъулиятни зиммасига олди ва поезддаги асирлар, жумладан хавфсизлик кучларини гаровга олган.
Балужистон ҳукумати фавқулодда чоралар кўриб, барча муассасалар вазиятни ҳал қилиш учун сафарбар қилинди, дейди мулозим Шаҳид Ринд.
Мазкур ҳудуддаги айирмачи гуруҳлар кўп йилдан бери давом эттириб келаётган қўзғолон ҳукумат, армия ва минтақада Хитой манфаатига қарши қаратилган, Улар минерал моддаларга бой ресурслардан улуш талаб қилмоқда.