Пиллачилик соҳасини ривожлантириш бўйича кенг тушунчалар берилди

Мамлакатимизда пиллачиликни янада ривожлантириш, соҳада ишлаш истагида бўлган аҳолини, шу жумладан, хотин-қизларнинг ушбу соҳада бандлигини таъминлаш орқали қишлоқ жойларида аҳоли фаровонлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг «Хотин-қизларнинг пиллачилик сохасидаги бандлигини босқичма-босқич таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Амударё тумани ҳокимлигида Тошкент давлат аграр университети Ипакчилик ва тутчилик кафедраси профессори Ч. Беккамов иштирокида ўқув семинари бўлиб ўтди.
Унга туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Г.Сабурова, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари ҳамда ипакчилик соҳаси масъуллари иштирок этдилар,- деб маълумот беради Амударё тумани хокимлиги ахборот хизмати.
Семинарда соҳани ривожлантиришдаги туб ислоҳотлар, соҳанинг сир-синоатлари ҳақида фикр алмашилди. Шунингдек, ипак қурти парваришида эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатлар хусусида кенг маълумот берилди.

Иштирокчилар соҳага боғлиқ ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги