Маҳалла обод бўлса-юрт обод бўлади

Томорқа ерларидан фойдаланишни ташкил этган ҳолда аҳоли даромадларини ошириш ҳамда камбағал оилалар билан манзилли ишлаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш орқали 2025 йилги Наврўз умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ойини кўтаринки кайфиятда ўтказиш мақсадида жорий йилнинг 11 мартидан бошлаб «Долзарб бир ойлик» эълон қилинди.
Ушбу ойлик давомида «Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла» тамойили доирасида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари кўламини янада кенгайтириш мақсадида Нукус тумани ҳудудида «Яшил макон» умуммиллий дастури асосида ҳашар ўтказилмоқда.
Ўнда Қўтанкўл маҳалла фуқаролар йиғини Қорақалпоқнома кўчаси аҳолиси да фаол иштирок этиб, Наврўз умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ойини кўтаринки кайфиятда ўтказиш мақсадида бугун «Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла» тамойили асосида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини бошлаб юборди.



-Биз ободонлаштириш ишларни ўз ўйимиздан бошлаб, кўчамизни чиқиндилардан тозалаш, дарахтларни хоклаш ва томорқа еримизни экиш учун хозирламақдамиз. Шу ишларимиз билан Рамазон ойини кўтаринки кайфиятта ўтказиш ва Наврўз умумхалқ байрамига ҳозирлик кўришни ният қилганмиз,-дейди Қорақалпоқнома кўчасида яшовчи М.Ўзоқберганов.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги